(+998 71) 202-50-60 (+998 71) 140-50-69 ЎзР бўйича қўнғироқлар бепул

Миллий валютада

«InFinBank» АТБ миллий валютада ҳисоб-китоб, касса операцияларини амалга ошириш бўйича барча турдаги хизматларни кўрсатади.

Ҳисоб-китоблар тез ва сифатли, мижозларнинг манфаатлари ва истакларини ҳисобга олган ҳолда қулай ва енгил амалга оширилади. Замонавий технологияларнинг қўлланиши ва Банк ходимларининг юксак малакаси банк ишини юритишнинг халқаро стандартларига мос ва ҳисоб-китоб, касса хизматининг энг яхши сифатда бадарилишини кафолатлайди. «InFinBank» АТБ ҳар бир мижозга хусусий ёндашув усулида хизмат кўрсатади, хизмат кўрсатишнинг юксак сифатини ҳамда тўловларнинг кам вақт сарфлаб тезда ўтказилишини таъминлайди.

Ҳисоб-китоб операциялари

«InFinBank» АТБ юридик шахс бўлган мижозларга ва хусусий тадбиркорларга ҳисоб-китоб операцияларини миллий валютада ўтказиш ҳамда ҳисоб-китоб, касса опреацияларининг барча турларидан фойдаланиш имкониятини яратиб беради:

  • ҳисобварақларни очиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
  • нақд пулсиз ҳисоб-китобларни бажариш;
  • «Е-Банкинг» тизимидан фойланган ҳолда ҳисобврақлар бўйича операциялар ўтказиш;
  • касса хизматини кўрстаиш;
  • нақд пул маблағларини инкассация қилиш;
  • дунёнинг исталган мамлакатига тўловларни қисқа муддатларда ўтказиш;
  • хусусий хизмат кўрсатиш ва маслаҳат бериш.

Ҳисобварақни очиш ва юритиш

«InFinBank» АТБ ҳисобварқни очиш таомили Сиз учун қулай ва енгил бўлиши учун барча шарт-шароитларни кўзда тутишга ҳаракат қилади. Мижозларга қулай бўлиши учун Банк ходимлари ҳисоб рақами очиш учун барча зарур ҳужжатларни ўзлари тўлдиришади, шунингдек ҳужжатлардан нусҳа кўчириб беришади.

Юридик шахс миллий валютада ҳисобварақ очиши учун қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим (таъсисчилар резидентлар бўлишганда):

  • Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • Устав;
  • Таъсис шартномаси;
  • Лицензиялар (агар бўлса);
  • Ваколатли шахсларнинг паспорти — асли (директор ва бошбухгалтер);
  • Имзолар намуналари Варақачалари.
  • Ҳисобварақ очиш учун Сўровнома

Юридик шахс миллий валютада ҳисобварақ очиши учун қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим (таъсисчилар норезидентлар бўлишганда):

  • Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • Устав (нотариал тасдиқланган нусҳа);
  • Таъсис шартномаси (нотариал тасдиқланган нусҳа);
  • Лицензиялар (агар бўлса);
  • Ваколатли шахсларнинг паспорти — асли (директор ва бошбухгалтер);
  • Имзолар намуналари Варақачалари.
  • Ҳисобварақ очиш учун Сўровнома


Ортга кайтиш

Валюталар

USD EUR GBP JPY RUB CNY
МБ курси 8069.29 9403.14 10585.29 70.99 136.26 1214.23
Олиш 8000.00 9322,00 10494,00 70,40 - -
Сотиш 8100,00 9439,00 10626,00 71,30 - -
ЎзРВБ курси 8068,00 - - - - -